Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия томонида жанг қилаётган Хитой фуқаролари ёлланма аскарлар ҳисобланади

Россия томонида жанг қилаётган Хитой фуқаролари ёлланма аскарлар ҳисобланади

Россия томонида жанг қилаётган Хитой фуқаролари ёлланма аскарлар ҳисобланади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Агентликнинг америкалик икки амалдор ва Ғарб разведкасининг собиқ ходимига таяниб ёзишича, Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилаётган 100 дан ортиқ Хитой фуқаролари ёлланма аскарлар бўлиб, улар Пекин билан бевосита алоқаларга эга эмас.

"Хитой зобитлари жанговар ҳаракатлар зонасига Пекиннинг билвосита розилиги билан борган бўлиб, улар урушдан тактик сабоқлар олиш мақсадида юборилган", — дея фикр билдирди собиқ разведка ҳодими.

Қўшма Штатларнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги қуролли кучлари қўмондони Сэмюэл Папаро ҳам Украина шарқида икки нафар хитойлик эркак украин ҳарбийлари томонидан қўлга олинганини тасдиқлади.

Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский Киев Россия томонида жанг қилаётган 155 нафар Хитой фуқароси ҳақида маълумотга эга эканини айтган эди. Пекин буни “масъулиятсиз баёнот” деб атаб, Хитой урушда иштирок этмаётганини таъкидлади.

АҚШ расмийларининг қайд этишича, хитойлик жангчилар, кўринишидан, кам тайёргарликка эга бўлиб, Россиянинг ҳарбий операцияларига сезиларли таъсир кўрсатмаяпти.

Киритилди: 16:26 12.04.2025. Ўқилди: 986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!