Бугун 29 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Россия ТИВ Москванинг Европа давлатларида GPS сигналларини бўғаётгани ҳақидаги даъволарга исбот талаб қилди

Россия ТИВ Москванинг Европа давлатларида GPS сигналларини бўғаётгани ҳақидаги даъволарга исбот талаб қилди


"Аввал ҳеч бўлмаса бирор бир далил тақдим этишсин", — дея баёнот берди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ушбу айбловлар ҳақидаги саволга жавобан.

"Ҳозирча буларнинг барчаси шунчаки қуруқ гап", — дея қўшимча қилди у.

Москванинг 2022 йилда Украинага ҳужумидан бери Болтиқ денгизида ҳамда Россия билан чегарадош Европа мамлакатларида GPS сигналини бўғиш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда.

Ўтган йили бортида Испания мудофаа вазири Маргарита Роблес бўлган ҳарбий самолёт Калининград яқинида GPS тизими ишидаги узилишларга дуч келган эди. Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен бўлган самолёт эса Болгария аэропортига яқинлашаётганда электрон навигация воситаларидан фойдалана олмай, қоғоз хариталар ёрдамида қўнишга мажбур бўлган, дейилади хабарларда.

Киритилди: Бугун 14:21. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!