The Washington Post хабар бермоқда.
Манбаларнинг таъкидлашича, бунинг учун Оқ уй миллий валютани чоп этишга масъул бўлган идорага босим ўтказмоқда.
Агар ушбу режа амалга ошса, бу охирги 150 йилдан ортиқ вақт ичида АҚШ валютасида тирик инсон тасвирининг биринчи бор пайдо бўлиши бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар мустақиллигининг 250 йиллигига бағишлаб, тарихда илк бор доллар банкнотларида президент Трампнинг имзоси пайдо бўлишини, шунингдек, унинг тасвири туширилган олтин танга ҳам зарб этилишини эълон қилганди.