Россия тинчлик музокаралари жараёнида янги ҳужумни бошлаб, Украинанинг шимолида яна бир фронт очди, деб хабар бермоқда The New York Times
Газетанинг таъкидлашича, олдин ОАВлар хабар қилган РФ ёзги ҳужуми, чамаси, аллақачон авжига чиққан.
Москва икки йўналишли ҳарбий ҳаракатлар олиб бормоқда: ҳужумларни кучайтириш ва Украина шаҳарларига кенг кўламли зарбалар бериш орқали. Май ойида Россия Қуролли Кучлари ўтган йилнинг ноябрь ойидан буён энг тез суръатда илгарилаб, кунига ўртача 14 квадрат километр ҳудудни эгаллади. Бу апрель ойига нисбатан икки баробар кўп.