Алянс бу ҳақда X ижтимоий тармоғида маълум қилди ва сувости кемасининг суратини эълон қилди. Кейинроқ Россия ҳарбий-денгиз кучлари мазкур хабарни тасдиқлади.
Айрим оммавий ахборот воситалари “Новороссийск” сувости кемасининг сув юзасига чиқишига носозлик сабаб бўлгани, унинг ёнилғи тизимидаги шикастланиш туфайли ёнилғи тўғридан-тўғри трюмга оқаётгани ҳақида хабар берди.
Бироқ Россия ҳарбий-денгиз кучлари буни носозлик эмас, балки халқаро денгиз ҳаракати қоидалари билан изоҳлади. Унга кўра, сувости кемаларининг Ла-Манш бўғозидан ўтиши фақат сув юзасига чиққан тарзда амалга оширилишини билдирди.