Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қашқадарёда собиқ ҳарбий икки аёлни пичоқлаб ўлдирди

Қашқадарёда собиқ ҳарбий икки аёлни пичоқлаб ўлдирди


У марҳуманинг куёви бўлгани айтилмоқда.

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида икки нафар аёл пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Zamon.uz'га маълум қилди.

Қайд этилишича, қотиллик воқеаси кеча, 12 октябрь куни содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, қотилликда гумонланувчи оиланинг куёви бўлган.

Ҳаёт Шамсутдиновнинг қўшимча қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш)га асосан жиноят иши қўзғатилиб, аслида собиқ ҳарбий хизматчи бўлган гумонланувчи қўлга олинган.

Киритилди: Бугун 12:06. Ўқилди: 1196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!