Шавкатжон Оқбўтаевич Турдимов – Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ш. Турдимов 1980 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти — олий, 2006 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Шунингдек,
🔹 Жаҳонгир Хаджиматов — “Кўмир таъминот” МЧЖ Тошкент вилояти филиали бошлиғи этиб тайинланди.
🔹 Нуриддин Тоғайназаров — Тошкент вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси таркибидаги минтақавий буюртмачи хизмати давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди.