АҚШ президенти Доналд Трампнинг айтишича, унинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили олдин сиёсатдан унчалик яхши хабардор бўлмаган.
"Бироқ унинг истеъдоди бор, у ажойиб музокарачи. Мен Уиткоффни Путин билан учрашиш учун Москвага юбордим, бу 15-20 дақиқалик учрашув бўлади, деб ўйлагандим. Лекин мазкур учрашув 5 соат давом этди. Мен Уиткоффдан “Жин урсин, сизлар 5 соат давомида нима ҳақида гаплашдингиз?”, деб сўрадим", - дея қўшимча қилди Трамп.
Шунингдек, АҚШ етакчиси Стив Уиткоффни дўсти сифатида мақтади.
"Ҳамма Ғазодаги урушни тўхтатиш имконсиз, вақтимизни беҳуда сарфлаяпмиз деб ўйлади, лекин мен дўстим Стив Уиткоффга миннатдорлик билдирмоқчиман. Уиткоффни ҳамма яхши кўради, у ажойиб инсон"