Бугун 14 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россияда оғирлиги 340 карат бўлган улкан олмос топилди

Россияда оғирлиги 340 карат бўлган улкан олмос топилди

Маълумотга кўра, қимматбаҳо топилма Архангелск вилоятида аниқланган.

Қимматбаҳо тошнинг ўлчамлари 50×39,4×24,8 мм. У конни саноат миқёсида қазиб олиш тарихидаги энг йиригига айланди ва замонавий Россияда қазиб олинган энг йирик олмослар бешлигига кирди, дея аниқлик киритди компания.

"Мутахассислар кристаллни ноёб олмослар тоифасига киритдилар, улар ўта софлик ва юқори шаффофлик билан ажралиб туради. Бундай олмосларнинг улуши умумий табиий тошларнинг 2 фоизини ташкил қилади," - дейилади хабарда.

Владимир Гриб конида олмос қазиб олиш 2013 йилдан бери олиб борилмоқда.

Тарихда топилган энг катта олмос "Куллинан" ҳисобланади, у "Африка юлдузи" деб ҳам аталади. Оғирлиги 3106 карат бўлган тош 120 йил олдин (1905 йил 25 январь) Жанубий Африкада топилган.

Киритилди: 23:35 13.10.2025. Ўқилди: 1103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!