Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия “Роснефт”, “Газпром нефт” ва “Лукойл”ни бирлаштириш режасини ишлаб чиқмоқда — The Wall Street Journal

Россия “Роснефт”, “Газпром нефт” ва “Лукойл”ни бирлаштириш режасини ишлаб чиқмоқда — The Wall Street Journal

WSJ маълумотларига кўра, сўнгги бир неча ой давомида ушбу компаниялар раҳбарлари ва ҳукумат амалдорлари ўртасида келишув бўйича музокаралар олиб борилган. Нашр манбаларининг таъкидлашича, режа тафсилотлари ўзгариши мумкин, ҳатто бирлашиш умуман амалга ошмаслиги ҳам мумкин.

Агар бирлашув рўй берса, вужудга келадиган компания жаҳонда Саудия Арабистонининг Aramco компаниясидан кейин иккинчи йирик нефт ишлаб чиқарувчисига айланади, шунингдек, нефт қазиб олиш ҳажми Exxon Mobil'никидан уч баравар юқори бўлади.

WSJ суҳбатдошларига кўра, бирлашган компания Ғарб санкцияларига яхшироқ қарши тура олади ва нефтни Ҳиндистон ҳамда Хитойга юқорироқ нархларда сотади. Шунингдек, унинг ёрдамида Путин урушни қўллаб-қувватлаш учун энергетика секторини сафарбар қилиши ва иқтисодиёт устидан назоратни кучайтириши мумкин.

Киритилди: 21:00 09.11.2024. Ўқилди: 1344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!