Бугун 25 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия қўшинлари Киевга баллистик ракеталар билан зарба берди, қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Россия қўшинлари Киевга баллистик ракеталар билан зарба берди, қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Украина пойтахти ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченконинг сўзларига кўра, 25 октябрга ўтар тунда амалга оширилган ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган, камида 10 киши жароҳат олган.

Киев мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, пойтахтнинг Дарницкий ва Деснянский туманларидаги нотурар жойларда йирик ёнғинлар юзага келган. Днепровский туманида эса болалар боғчаси биноси зарар кўрган.

Шунингдек, Россия қўшинлари Днепропетровск вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳам ракета ва дронлар билан зарба берган. Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Владислав Гайваненконинг маълум қилишича, уй-жойлар, дўкон ва автомобиллар зарар кўрган. Икки киши, жумладан бир қутқарувчи ҳалок бўлган, етти киши жароҳат олган.

Киритилди: Бугун 13:50. Ўқилди: 586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!