Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия Қозоғистон орқали ҳар ой миллионлаб долларлик дрон ва микроэлектроника сотиб оляпти

Россия Қозоғистон орқали ҳар ой миллионлаб долларлик дрон ва микроэлектроника сотиб оляпти

Россия санкцияларни четлаб ўтиб, Қозоғистон орқали ҳар ой миллионлаб долларлик дрон ва микроэлектроника сотиб олади. Бу ҳақда Important Stories, Speigel ва OCCRP қўшма текширувида айтилади.

Россияга дронларнинг асосий етказиб берувчиларидан бири Қозоғистоннинг Aspan Arba компанияси уруш бошланганидан кейин ташкил этилган. Унинг Россиядаги асосий контрагенти Москва компанияси «Celestial Mechanics» бўлиб, иккала ташкилот ҳам бир хил эгаларига эга.

ФСБ, разведка ва Мудофаа вазирлиги учун электроника ишлаб чиқариш учун компонентлар Россияга кўп миқдорда Stack компанияси томонидан импорт қилинади, у Қозоғистоннинг Da Group 22 компаниясидан немис чипларини сотиб олади. Stack эгалари, Da Gorup 22 ва Немис дистрибюторлари бир оиланинг аъзолари.

Умуман олганда, уруш бошланганидан кейин Қозоғистонга микроэлектроника импорти икки баравардан ортиқ – 35 миллион доллардан 75 миллион долларга ошган. Қозоғистондан Россияга микроэлектроника экспорти 245 минг доллардан 18 миллион долларга ошган.

Киритилди: 16:57 20.05.2023. Ўқилди: 2088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!