Бу ҳақда Россия Федерал Кенгаши сенатори Дмитрий Рогозин “Московский комсомолец” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
"Россия Қора денгиз флоти ўз жойлашувини ўзгартиришга мажбур бўлди, чунки бизнинг йирик кемаларимиз душманнинг бишқарувчисиз катерлари учун йирик нишонга айланди", — дея таъкидлади Рогозин.
2023 йил октябр ойида Тhe Wall Street Journal Россия Қора денгиз флотининг катта қисмини аннекция қилинган Севастополдаги портдан олиб чиқиб кетгани ҳақида ёзган эди. Ўша пайтда ОSINT таҳлилчилари томонидан эълон қилинган сунъий йўлдош суратлари Россия Қора денгиз флоти кемаларининг асосий қисми Краснодар ўлкасидаги Новороссийск портига кўчирилганлигини тасдиқлаган.