Британия разведкасининг хабар беришича, Россия Қуролли кучлари яқин ҳафталарда Купянск яқинида юришда давом этади.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, руслар Харков вилоятининг шарқида олдинга силжишда давом этмоқда, у ерда улар фронт чизиғи бўйлаб «чизиқ» ни ёриб ўтишга муваффақ бўлди.
«Россия кучлари Оскол дарёсидан бир неча юз метр нарида, Купянскдан тахминан 20 км жанубда жойлашган. Шаҳар Украина қуролли кучларининг ҳудуддаги операцияларини қўллаб-қувватловчи темир йўл тармоғи ҳисобланади», — дейилади хабарда.