Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия Думасидаги фракция раҳбари Ўзбекистон билан виза режимини жорий қилиш билан таҳдид қилмоқда

Россия Думасидаги фракция раҳбари Ўзбекистон билан виза режимини жорий қилиш билан таҳдид қилмоқда

Россия Думасининг «Справедливая Россия — За правду» фракцияси раҳбари, депутат Сергей Миронов Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги Ўзбекистон фуқароларини Россия армияси сафига қўшилмасликка чақириб, бунинг учун жавобгарлик борлигини эслатгани учун Ўзбекистонга виза режими жорий қилишни таклиф қилмоқда.

Миронов Ўзбекистонни камситган ҳолда «сизни боқаётган мамлакатни ҳимоя қила олмайсизми», деб Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.

«Виза режими билан ҳаммаси ҳал бўлади! Бундай фуқаролар бизга керак эмас», деган у ўз постида.

☝️Ўзбекистон дипломатик идораси Ўзбекистон қонунчилигида кўзда тутилган нормаларни ўз фуқароларига эслатгани учун Россиядан виза режими жорий этиш таҳдиди янграётгани, Россия сиёсатчилари Ўзбекистонни ўзларига қарам давлат сифатида кўришини англатмоқда.

Афсуски, юқори мартабали сиёсатчининг бу гаплари Россия томони Ўзбекистон билан алоқаларни бузиш учун бахона қидираётганини кўрсатмоқда.

Шу ўринда жаноб Мироновга савол: агар Ўзбекистон ўз ҳудудида ишлаётган рус фуқароларини Ўзбекистон манфаати учун қаергадир урушга жўнатганида Россия дипломатик ваколатхоналари индамай туришармиди?

Кейин Ўзбекистонда ҳам қарши томонга нисбатан ҳудди шундай виза режими жорий этиш имконияти борлигини унутмаслик керак.

Менимча Ўзбекистон учун номақбул шахслар рўйхатига Захаровадан сўнг ким киритилиши кераклиги кўпчиликка тушунарли бўлган бўлса керак,- дейди Кушербаев.

Киритилди: 14:05 20.10.2024. Ўқилди: 3689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!