Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Агар Россия Болтиқбўйи мамлакатларига ҳужум қилса...

Агар Россия Болтиқбўйи мамлакатларига ҳужум қилса...

Bild нашрининг ёзишича, агар Россия Болтиқбўйи мамлакатларига ҳужум қилса, ўн кун ичида Латвия ва Литванинг бир қисмини босиб олиши мумкин.

Бу Американинг Center of New Generation Warfare (Янги авлод уруши маркази) томонидан ўтказилган эҳтимолий Россия ҳужуми сценарийси натижалари. Таҳлилда NATO'нинг собиқ генераллари Филип Бридлав ва Бен Ходжес иштирок этган.

Сценарийга кўра, ҳужум 2027 йилда содир бўлади. Таъкидланишича, энг ёмон ҳолат юз берган тақдирда жамоавий мудофаа бўйича келишувнинг 5-моддасидан келиб чиқиб NATO'нинг Болтиқбўйи мамлакатларига қуруқликдан ёрдам кўрсатиши учун ўн кунгача вақт керак бўлади.

Ҳужумни қайтаришда Литва ва Латвия қўшинларидан ташқари у ерда жойлашган немис қўшинлари ҳам иштирок этади.

Ушбу прогнозга кўра, Россия Латвияни босиб олади ва Литвага ҳужум қилади, Литва ва унинг иттифоқчилари чекинишга мажбур бўлади. NATO'нинг асосий кучлари етиб келгунига қадар мамлакат ҳудудининг бир қисми босиб олинади.

Киритилди: 11:40 20.10.2024. Ўқилди: 14189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!