Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистон шимоли одамларсиз қолиши мумкин

Қозоғистон шимоли одамларсиз қолиши мумкин

Ҳар йили Қозоғистоннинг шимолий ҳудудлари аҳолисининг 1%-2 фоизини йўқотади, агар вазият ўзгармаса, 2050 йилда бу ҳудудлар аҳолисининг тўртдан бир қисмини йўқотади. Бу ҳақда эксперт Қозоғистон агротехника тадқиқот университетида ўтказилган анжуманда айтиб ўтди.

Сенат депутати Бекбол Ўринбасаровнинг айтишича, Қозоғистоннинг шимолий вилоятлари аҳолиси ё Россияга ёки мамлакатнинг йирик шаҳарларига кетмоқда. Бу муаммони ҳал қилиш учун инфратузилмага, хусусан, электр энергияси, газ ва сув таъминотига сармоя киритиш зарур.

Сенаторнинг қайд этишича, президент қишлоқларни ривожлантириш дастурини жорий этишни таклиф қилган, бу ҳам аҳолининг Шимолий Қозоғистон вилоятидан чиқиб кетиш тенденциясини тўхтатишга ёрдам бериши керак.

Киритилди: 15:54 18.10.2024. Ўқилди: 18706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!