КХДР махсус операциялар кучлари Украинага жойлаштирилиши мумкин, деб ёзади Британиянинг The Telegraph газетаси.
СОФ қўшинлари «дунёдаги энг махфий бўлинмалардан бири».
Ғарб таҳлилчиларининг ҳисоботларида СОФ «хавфли, аммо муҳим миссиялар учун мавжуд бўлган энг яхши жиҳозлар билан жиҳозланган юқори малакали куч» деб номланади.
200 минг кишидан иборат Шимолий Корея махсус кучлари таркибида 12 та енгил пиёдалар бригадаси, учта разведка бўлинмаси, учта ҳаво-десант дивизияси ва учта снайпер бўлинмаси мавжуд.
Ғарб махсус кучлари сони бир неча баробар пастроқ. Британия САС таркибида бор-йўғи 500 нафар фаол аскар бор, деб ишонилади. Америка Дельта кучлари тахминан 2000 фаол аъзога эга.