Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия президенти Раисий дафн маросимига бормайди

Россия президенти Раисий дафн маросимига бормайди

Россия президенти Владимир Путин президент Иброҳим Раисийнинг дафн маросимига Эронга бормайди, чунки дафн маросимига халқаро иштирокчилар кирмайди, деди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.

Раисийнинг дафн маросими 23 май куни унинг туғилиб ўсган шаҳри Машҳадда ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 19 май куни президент вертолёти Шарқий Озарбайжон вилоятидаги тоғларда қулаган эди. Самолёт бортидаги барча одамлар: президент Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллахон, Шарқий Озарбайжон губернатори Малик Раҳмати, олий раҳбарнинг ушбу вилоятдаги вакили Али Ҳошем, президент хавфсизлик хизмати раҳбари генерал Меҳди Мусавий, икки учувчи ва бир техник ҳалок бўлган.

Эронда муддатидан олдин президентлик сайловлари 28 июнь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 18:44 21.05.2024. Ўқилди: 2264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!