"Telegram" асосчиларидан бири Павел Дуров Россияда унга қарши жиноий иш қўзғатилганини тасдиқлади.
Дуров бу вазият ҳақида ўзининг Telegram-каналида изоҳ берди.
"Россия менга қарши "терроризмга ёрдам бериш" айби билан жиноий иш қўзғатди. Расмийлар ҳар куни россияликларнинг Telegramга киришини чеклаш учун янги баҳоналар тўқиб чиқарадилар, шахсий ҳаёт ва сўз эркинлиги ҳуқуқини бостиришга ҳаракат қиладилар. Бу ачинарли манзара - ўз халқидан қўрқадиган давлат", деб ёзган Дуров.
Аввалроқ Россия оммавий ахборот воситалари ФСБ маълумотларига кўра, Павел Дуров Россия Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1.1-қисми (террорчилик фаолиятига ёрдам бериш) бўйича айблангани ҳақида хабар беришган эди.