Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Озарбойжон парламенти депутати Азер Бадамовни мамлакатга киритмади — “Настояшее время”

Россия Озарбойжон парламенти депутати Азер Бадамовни мамлакатга киритмади — “Настояшее время”

4 май куни депутат Азер Бадамов Озарбойжон делегацияси таркибида мамлакатнинг собиқ президенти Ҳайдар Алиев таваллудининг 102 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун Россиянинг Астрахан шаҳрига йўл олган эди.

Москванинг Внуково аэропортида Азер Бадамовга унинг Россияга кириши тақиқлангани маълум қилинган ва Бокуга қайтарилган.

"Биз Россия томонининг бу қарорини нодўстона қадам деб ҳисоблаймиз ва Москва томонидан асосли тушунтиришларни кутамиз", – дея муносабат билдирди Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ойхон Ҳожизода.

Киритилди: 20:48 05.05.2025. Ўқилди: 526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!