Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, сулҳ вақтида Россия қўшинларининг барча гуруҳлари жанговар ҳаракатларни тўлиқ тўхтатади, шунингдек, Украина ҳудудларига зарба бермайди. Вазирлик Украинани ҳам ушбу сулҳга риоя қилишга чақирди.
Шу билан бирга, Россия Мудофаа вазирлиги агар Украина Москвадаги 9 май байрами тантаналарини бузишга уринса, Киевга кенг кўламли зарба берилиши билан яна бир бор таҳдид қилди.
Бундан ташқари, Россия қўшинлари Украина Қуролли кучлари томонидан фронтда сулҳ тартиби бузилса ёки Россия шаҳарларига зарбалар берилса, “муносиб жавоб” қайтаришини билдирди.