Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия нефтининг танкерларда тўпланиб қолаётгани ортидан мамлакатда нефт қазиб олиш ҳажми кетма-кет иккинчи ой пасаймоқда

Россия нефтининг танкерларда тўпланиб қолаётгани ортидан мамлакатда нефт қазиб олиш ҳажми кетма-кет иккинчи ой пасаймоқда

Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, январ ойи якунида Россияда нефт қазиб олиш кунига ўртача 9,28 миллион баррелни ташкил қилган. Бу нефт қазиб олиш ҳажми кетма-кет иккинчи ой ҳам пасайганини кўрсатади.

Қайд қилинишича, бу ҳолат Россия сотилмаган нефтини очиқ денгиздаги танкерларда тўплаётгани фонида содир бўлмоқда. Феврал ойи бошига келиб, бутун дунё бўйлаб кемалардаги Россия нефтининг умумий ҳажми 143 миллион баррелга етган. Бу ўтган йилга нисбатан деярли икки баравар ва ноябр ойи охирига нисбатан чорак баравар кўпдир.

Агентлик маълум қилишича, Москва нефт сотишда қатор қийинчиликларга дуч келмоқда. Жумладан, Вашингтон томонидан ўтказилаётган босим харидорлар топиш жараёнининг чўзилишига олиб келмоқда.

Шунингдек, Ҳиндистон ҳам Россия нефтини сотиб олишдан бош тортди. АҚШ президенти Доналд Трамп эса Ҳиндистонинг бу қарорини маъқуллаб, мамлакатга жорий қилинган 25 фоизлик божларни бекор қилди.

Киритилди: Бугун 15:17. Ўқилди: 237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!