Бошқарувдан чиққан танкер Болтиқ денгизидаги Рюген оролидан шимолга қараб кетмоқда. Воқеа жойида иш олиб бораётган Денгиз фавқулодда қутқарув хизмати маълумотларига кўра, танкер бортида 99 минг тоннага яқин нефть бор.
Гап Панама байроғи остида учаётган Eventin танкери ҳақида кетмоқда. 248 метр узунликдаги кема Россиянинг Уст-Луга портида нефть ортган ва 6 январь куни йўлга чиққан. Якуний манзил Мисрдаги Саид порти эди.
"Eventin" танкери 18 ёшда ва Россия Украинадаги уруш туфайли Ғарб томонидан киритилган санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланаётган Россия соя флотининг бир қисмидир.
Россиянинг соя флоти 100 дан ортиқ танкерлар ва ёмон техник ҳолатда бўлган бошқа юк кемаларидан иборат. Улар Болтиқ денгизида бошқа мамлакатлар байроқлари остида сузиб юришади ва уларнинг эгалари кўпинча номаълум бўлиб қолади.