Бугун 14 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россия НАТОдан 1997 йилдаги ҳарбий чегараларига қайтишни талаб қилмоқда — The New York Times

Россия НАТОдан 1997 йилдаги ҳарбий чегараларига қайтишни талаб қилмоқда — The New York Times


The New York Times нашрининг ёзишича, Россия НАТОдан 1997 йилдан кейин Шарқий Европа мамлакатларида жойлаштирилган ҳарбий кучларини олиб чиқишни талаб қилмоқда. Бу талаблар Украинада уруш бошланишидан икки ой олдин Москва томонидан илгари сурилган шартларга ўхшайди.

Россия, шунингдек, НАТОнинг кенгайишдан воз кечишини, Украина, Шарқий Европа, Жанубий Кавказ ва Марказий Осиёдаги ҳарбий фаолиятини тўхтатишини талаб қилмоқда. Москва Полша ва Болтиқбўйи давлатларидаги НАТО қўшинлари ва ҳарбий базалари олиб чиқилишини, Ғарб давлатлари Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишини ҳам истамоқда.

Бундан ташқари, Россия Франция ва Буюк Британиянинг бошқа Европа давлатларини ҳимоя қилиш учун ядровий қуролларидан фойдаланишдан воз кечишини талаб қилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:30. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар