Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Кит Келлог Исроилнинг ядровий қуроли борлигини “очиқлаб қўйди”

Кит Келлог Исроилнинг ядровий қуроли борлигини “очиқлаб қўйди”

Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.

Fox News маълумотига кўра, Келлогнинг сўзлари Исроилнинг ядровий салоҳияти мавжудлиги ҳақидаги узоқ йиллик, аммо расман тасдиқланмаган тахминларни яна кун тартибига олиб чиққан.

Келлогнинг айтишича, айнан шу омил сабабли АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши эҳтимолий операциялари жуда муҳим ҳисобланади, чунки бу Яқин Шарқда «янги ядровий давлат» пайдо бўлишининг олдини олишга қаратилган.

Келлог таъкидлашича, Эрон ядровий қуролга эга бўлиши минтақада янги стратегик куч марказининг шаклланишига олиб келиши мумкин.

Исроил расман ўз ядровий дастури мавжудлиги ҳақида изоҳ бермайди ва одатда бу масалада маълумотларни на тасдиқлайди, на рад этади. Шу сабабли мамлакатнинг ядровий салоҳияти халқаро сиёсатда энг сезгир ва баҳсли мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.

Киритилди: Бугун 19:45. Ўқилди: 398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!