Россия Мудофаа вазирлиги кичик муваффақиятлар ҳақидаги хабарлар билан ахборот майдонини тўлдириш ва эътиборни муҳим ҳарбий муваффақиятсизликлардан чалғитиш учун фронтдаги вазият ҳақидаги кундалик ҳисоботларининг риторикасини ва форматини яна бир бор ўзгартирди. Бу ҳақда Америка Урушни ўрганиш институти экспертлари (ISW) маълум қилмоқда.
Ҳарбий департамент 3 январь куни ўзгартиришлар киритиб, аввалги ҳисоботлари ҳажмини икки баравар оширди ва асосий эътиборни асосан муваффақиятсиз қуруқлик ҳужумларига эмас, кўпинча ҳеч қандай операцион аҳамиятга эга бўлмаган Украина ҳарбий объектларига берилган зарбаларга қаратди.
Ҳисоботлар кичик шаҳарларга тўғри келади ва улардаги зарбалар ҳақидаги маълумотлар жойлашув бўйича эмас, балки нишон турлари бўйича гуруҳланади, бу эса географик йўналиш ва маълумотларни текширишни қийинлаштиради.