Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия мудофаа вазирлиги: бир кечада 1015 та Украина дрони уриб туширилди

Россия мудофаа вазирлиги: бир кечада 1015 та Украина дрони уриб туширилди

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари бир кеча давомида Россия ҳудудлари ва Қора денгиз акваторияси устида 1015 та Украина учувчисиз учиш аппаратини тутиб қолган ва йўқ қилган.

Вазирлик хабар беришича, дронлар 17 октябрь соат 20:00 дан 18 октябрь соат 08:00 гача бўлган вақт оралиғида уриб туширилган.

Маълум қилинишича, учувчисиз аппаратлар Белгород, Брянск, Владимир, Калуга, Курск, Ленинград, Новгород, Орёл, Псков, Рязань, Смоленск, Тверь ва Тула вилоятлари, Москва минтақаси, Краснодар ўлкаси, Қрим Республикаси ҳамда Қора денгиз акваторияси устида йўқ қилинган.


Киритилди: Бугун 11:52. Ўқилди: 259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!