"Адолатли Россия" партияси раиси Сергей Миронов мигрант ишчилар учун депортация депозитини жорий этишни таклиф қилди, улар бу депозитни чегарадан ўтишда тўлайдилар. Депутатнинг фикрича, бу солиқ тўловчиларнинг пулларини тежашга ёрдам беради.
Бу ҳақда "Газета.ру" сайти хабар берди.
Ички ишлар вазирлигининг Миграция хизмати маълумотларига кўра, йил бошидан бери Россия Федерациясидан 100 мингдан ортиқ чет эл фуқароси депортация қилинган, бу вақт ичида депортация даражаси 2,6 баравар ошган.
"Адолатли Россия" етакчисининг аниқлик киритишича, бундай депозит чет элликлар томонидан чегарадан ўтишда махсус ҳисоб рақамига тўланади, бу маблағлар депортация қилинган тақдирда харажатларни қоплаш учун ишлатилади. Агар мигрант ўз ихтиёри билан кетса, пул чиқиб кетгандан кейин қайтарилади.