Бугун 24 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россия махсус хизматлари АҚШ ва Канадага учаётган самолётларда махсус ёнувчи воситалар юборган

Россия махсус хизматлари АҚШ ва Канадага учаётган самолётларда махсус ёнувчи воситалар юборган

Россия махсус хизматлари АҚШ ва Канадага учаётган самолётларда ёнғин ва портлаш келтириб чиқариш мақсадида махсус ёнувчи воситалар юборган.

Бу ҳақда The Wall Street Journal маълум қилди.

Жорий йил июл ойида DHL коипаниясининг Лейпциг (Германия) ва Бирмингем (Буюк Британия) шаҳарларидаги логистика марказларида ёнғин келиб чиққан эди.

Текширувларда ёнғин электр массажёр қурилмаси ичига ўрнатилган ёнувчи моддалар сабабли келиб чиққани аниқланган.

WSJ нашрининг Ғарб махсус хизматларидаги манбаларига кўра, ушбу қурилмалар АҚШ ва Канадага учаётган самолётлар ичида ёниши ва учоқ ҳалокатига олиб келиши мақсад қилинган.

Икки қурилма синов тариқасида юборилгани, Россия Вашингтон ва унинг иттифоқчиларига қарши янада кенг кўламли диверсия амалиётини режалаштиргани тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 18:52 05.11.2024. Ўқилди: 1108 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!