ЕИ Европада сақланаётган Россия Марказий банкининг қарийб 210 миллиард евролик активларини чекланмаган муддатга музлатишни режалаштирмоқда — Reuters.
"Бу қарор Россия активларини музлатишни ҳар олти ойда бир марта узайтириш заруратини бартараф этади. Шунингдек, келажакда Венгрия ёки Словакия каби давлатларнинг бу жараёнга тўсқинлик қиилиши хавфни йўқотади", дея хабар бермоқда нашр.
Reuters'нинг ёзишича, активлар “Евроиттифоқнинг иқтисодий манфаатларига таҳдид сақланиб турган” давр мобайнида музлатилган ҳолда қолади. Бу эса улардан Украинага ёрдам мақсадида фойдаланишга йўл очади.