Россия Марказий банки Европа Иттифоқининг Люксембургдаги судига ариза топшириб, Россия активларини муддатсиз музлатиш тўғрисидаги қарорга эътироз билдирди
Банкнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқининг қарори Россиянинг асосий ҳуқуқлари, мол-мулкга дахлсизлик ва давлат ҳамда марказий банкларнинг ҳуқуқларига зид келади. Шунингдек, бу қарор ҳуқуқнинг асосий принципларига ҳам мувофиқ эмас.
Марказий банк бу қарор қоидабузарлик билан қабул қилинганини, чунки Европа Иттифоқи барча аъзолари томонидан қўллаб-қувватланмаганини қайд этди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилда музлатилган Россия активларининг асосий қисми Белгиянинг Euroclear депозитарийсида сақланади. 2025 йил декабрь ойида Марказий банк Москванинг Арбитраж судига Euroclear устидан даъво аризаси билан мурожаат қилган.