"Шимолий Корея аллақачон Россиядан ҳарбий техника ва ҳарбий тайёргарлик шаклида ёрдам олмоқда. Шу билан бирга, Москва коинот ва сунъий йўлдош соҳаларида илғор технологияларни Пхенян билан бўлишиш ниятида, деб айтишга асосимиз бор", — деди Энтони Блинкен Сеулга ташрифи чоғида.
Давлат департаменти раҳбари, шунингдек, АҚШнинг БМТдаги доимий вскили Линда Томас-Гринфилднинг "Москва Шимолий Кореянинг ядровий давлат мақомини расман тан олишга яқин" деган фикрини ҳам такрорлади.