Россия келаси йилда мудофаага ўтиши мумкин.
Нашрнинг ёзишича, Россиянинг май ойида Харковга бошлаган ҳужуми сусайиб қолди. Фронт чизиғининг бошқа жойларида, айниқса Донбассдаги ютуқларнинг стратегик жиҳатдан аҳамияти жудаям кам ва уларга катта йўқотишлар эвазига эришилмоқда.
Энди савол Украина курашни давом эттира олиши ёки йўқлигида, шунингдек, Россия Федерацияси ўз операциялари суръатини қанча вақт ушлаб туришида. Кенг миқёсли урушнинг дастлабки 2 йилида Россия 3000 га яқин танк ва 5000 дона бошқа турдаги зирҳли техникасини йўқотди, деб ёзади газета.