Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россия интернетини Навалнийни заҳарлашда айбланган ФСБнинг Иккинчи хизмати назорат қилмоқда

Россия интернетини Навалнийни заҳарлашда айбланган ФСБнинг Иккинчи хизмати назорат қилмоқда

Нашрнинг аниқлашича, ўтган йилнинг ёзидан буён Рунет устидан назорат ФСБнинг Конституциявий тузумни ҳимоя қилиш ва терроризмга қарши кураш хизматига (Иккинчи хизмат) ўтган. Айнан шу бўлинма ходимлари сиёсатчилар Алексей Навалний ва Владимир Кара-Мурзани заҳарлашга уринишда гумон қилинган эди.

Журналистларнинг маълумотига кўра, WhatsApp ва Telegram’даги қўнғироқларни чеклаш ҳамда VPN хизматларига қарши кураш бўйича сўнгги қарорлар айнан ушбу хизмат томонидан қабул қилиняпти. Рақамли ривожланиш вазирлигида ўтказилган йиғилишлардан бирида алоқа операторлари ва интернет-компаниялардан блоклашларни айланиб ўтиш воситаларига қарши курашни ўз зиммаларига олиш талаб қилинган.

Манбаларнинг сўзларига кўра, компания раҳбарларига VPN’га қарши курашиш ҳақидаги кўрсатмалар ёзилган қоғозлар тарқатилиб, имзо қўйдириб олинган ва бўйсунмаганларга жазо берилиши билан таҳдид қилинган. Технология компаниялари раҳбарлари бундай босимга ўрганмаган бўлса-да, соҳада ташаббус тўлиқ Иккинчи хизмат қўлига ўтгани айтилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:27. Ўқилди: 300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!