Бугун 30 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россия ҳукумати хусусий компанияларга йирик калибрли Ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини сотиб олишга рухсат берди

Россия ҳукумати хусусий компанияларга йирик калибрли Ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини сотиб олишга рухсат берди

"РБК" нашрининг қайд этишича, хусусий корхоналар сотиб олиши мумкин бўлган Ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари қаторига — қурол ўрнатиладиган айланувчи қурилмалар, зенит артиллерия комплекслари, радиолокация воситалари, автомобил транспорти ва электрон кураш комплекслари киради.

Ушбу қарорлар "ташкил этилаётган ҳаракатчан (мобил) ўт очиш гуруҳлари бўлинмаларини барча зарур нарсалар билан тезкорлик билан таъминлаш мақсадида" қабул қилинган, деб ёзади РБК.

Нашрда айтилишича, хусусий компаниялар аллақачон электрон кураш каби пассив ҳимоя воситаларини ва енгил ўқотар қуролларни сотиб олиш ҳуқуқига эга эди. Энди эса йирик калибрли Ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини сотиб олишга ҳам рухсат берилди.

Сўнгги ойларда Украина ҳарбийлари Россиянинг турли корхоналарига зарбаларни кучайтирди, бундан энг кўп нефтни қайта ишлаш заводлари жабр кўрмоқда. Reuters агентлиги маълумотларига кўра, ушбу ҳужумлар сабабли Россиянинг марказий қисмидаги деярли барча асосий нефтни қайта ишлаш заводилари ўз фаолиятини тўхтатган ёки секинлаштирган.

Киритилди: Бугун 14:22. Ўқилди: 206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!