31 августдан 1 сентябрга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Россия ҳудудлари осмонида Украинанинг 50 та дронини зарарсизлантирди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
"Ярим тундан Москва вақти билан соат 05:00гача навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 50 та учувчисиз учиш аппаратини йўқ қилди ва тутиб олди”, — дейилади вазирлик ўзининг Telegram-каналида.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Россия Қуролли кучлари Қора денгиз узра энг кўп учувчисиз учоқларни уриб туширган — 16. Бундан ташқари, Белгород вилояти осмонида 12 та, Азов денгизи устида еттита ва Саратов вилояти осмонида тўртта дрон зарарсизлантирилган.
Ҳарбийлар Татаристон, Самара ва Оренбург вилоятлари устида учта учувчисиз самолётни йўқ қилди. Кубан ҳудудида яна иккита дрон зарарсизлантирилди.