Бугун 17 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ҳам, Украина ҳам катта инсон йўқотишларига учраган

Россия ҳам, Украина ҳам катта инсон йўқотишларига учраган

Трамп: Россия Украина билан «келишувга эришиши керак».

Дональд Трамп G7 саммити доирасида Франциянинг Эвиан-ле-Бен шаҳрида Россия «Украина билан келишувга эришиши керак»лигини билдирди.

Унинг айтишича, «Россия ҳам, Украина ҳам катта инсон йўқотишларига учраган».

Трамп саммит доирасида Владимир Зеленский билан икки томонлама учрашув ўтказганини тасдиқлади ва келгусида ҳам музокаралар давом эттирилишини айтди. Зеленский Эвианга меҳмон сифатида таклиф этилган бўлиб, у ҳам Украина масаласи муҳокама қилинган “еттилик” йиғилишида иштирок этди.

Дональд Трамп сўнгги ойларда асосий эътиборини Эрон масаласига қаратганини тан олди. Бироқ у энди Украинадаги урушни тўхтатиш учун «қўлидан келган ҳамма нарсани» қилишини айтди — гарчи унинг сўзларига кўра, АҚШ бу урушда тўғридан-тўғри иштирок этмаяпти, фақат Украинага қурол етказиб бермоқда ва уларнинг харажатлари Европа Иттифоқи томонидан қопланмоқда.

«Менинг иштирокимнинг ягона сабаби — ҳар ой 25 мингта ёш инсоннинг ҳалок бўлишини энди кўргим келмаслигидир», — деди Трамп.

Владимир Зеленскийнинг айтишича, G7 давлатлари раҳбарлари саммитда Россия Украинадаги урушда ғалаба қозонмаётгани ҳақида хулосага келишган ҳамда Москвани музокаралар столига ўтқазиш учун қўшимча санкциялар киритиш масаласини муҳокама қилишган.

Киритилди: 23:03 16.06.2026. Ўқилди: 349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!