Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Малгинов Россия газининг етказиб берилиши Ўзбекистон иқтисодиётига жуда муҳим ҳисса бўлиб қўшилганини ва вазиятни барқарорлаштиришга хизмат қилганини айтди, деб ёзади «ТАСС».
«Ҳа, Россия гази етиб келди ва бу Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётини барқарорлаштиришга қўшилаётган салмоқли ҳиссадир. Ўтган йили бу ерда бироз совуқ ва аёзли эди, лекин бу йил биз ҳеч қандай муаммосиз ўтдик. Энди узоқроқ муддатга ва етказиб беришни маълум даражада ошириш билан истиқболли шартнома тузиш ҳақида гап кетмоқда», — деди у.
Дипломат икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик фақат энергетика соҳаси билан чекланиб қолмаслигини таъкидлади. Айни пайтда ўнлаб қўшма лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда, 2023 йил якунига кўра товар айирбошлаш ҳажми қарийб ўн миллиард долларга етди.