Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Ғарб билан урушга тайёрланмоқда

Россия Ғарб билан урушга тайёрланмоқда

Россия Ғарб билан урушга тайёрланмоқда.

Германия Федерал разведка хизмати (BND) президенти Бруно Кал шундай фикр билдирди.

"Россия Ғарб давлатлари билан ҳақиқий ҳарбий тўқнашувга тайёргарлик кўришда давом этмоқда. Бироқ бундан олдин NATO аъзолари ўрасида тарқоқлик яратишга ҳаракат қилиши мумкин", — дея таъкидлади Кал.

Унинг фикрига кўра, Россия Федерацияси ўзининг кенг кўламли ҳужуми олдидан NATO низомининг мустаҳкамлигини текширишга қаратилган маҳаллий миқёсдаги операцияларни амалга оширади.

"Россиянинг юқори мартабали амалдорлари NATO давлатларидан бирида “фавқулодда вазият” яратишни кўриб чиқмоқда. Бунда альянснинг бошқа аъзолари “тегишли муносабат билдирмайди. Мисол тариқасида, Норвегиянинг Свалбард архипелагига эҳтимолий “қисқа муддатли ҳужум” ёки “маҳаллий русийзабон озчиликларни ҳимоя қилиш” баҳонасида Болтиқбўйи мамлакатлари билан тўқнашувни келтириш мумкин", — дея аниқлик киритди BND раҳбари.

Бруно Калнинг қайд этишича, агар бундай можароларда NATO Низомининг 5-моддаси қўлланилмаса, алянс мудофаа иттифоқи сифатида барбод бўлади.

"Бу Россия Федерацияси томонидан кўзланган мақсад ҳисобланади. Агар ёрдам ваъдаси самарасиз бўлса, Россия тажовузкор куч сиёсати орқали Европада ўз таъсирини кенгайтириши мумкин. 2030 йилга бориб Россия Ғарб давлатлари билан тўғридан-тўғри ҳарбий қарама-қаршилик учун етарли ресурсларга эга бўлиши мумкин", — деб огоҳлантирди у.

Киритилди: Бугун 19:50. Ўқилди: 1145 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!