Бу ҳақда Россия спорт вазири Михаил Дегтярев маълум қилди.
"Биз бу ерда уларни овқатлантирамиз, ўқитамиз, мураббийлар ва машғулотлар учун шароит яратамиз, лекин улар паспортларини ташлаб кетишади. Биз уларга мамлакатга киришини ва спорт иншоотларимиздан фойдаланишини тақиқлаймиз. Бу ушбу йўналишда ишлаяпмиз ва бунга эришамиз", - деди вазир.
Маълумот учун, 2026 йилда спорт фуқаролигини ўзгартирган 30 дан ортиқ россиялик спортчилар бошқа мамлакатлар байроқлари остида Олимпия ўйинларида иштирок этмоқда.