Георгий тасмаси Россияда ҳарбий шон-шуҳрат рамзлари билан тенглаштирилади. Энди уни таҳқирлаш маъмурий ёки жиноий жавобгарлик деб топилиб, 5 миллион рублгача жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Янги қонунга кўра, "тарихий хотира билан боғлиқ бўлмаган" мақсадларда Георгий лентасидан фойдаланиладиган фаолиятлар тўхтатилади, бироқ расмийлар кенг кўламдаги тадбирлар вақтида рамздан фойдаланишлари мумкин бўлади.