Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Европа мудофаа саноати компаниялари раҳбарларига суиқасд уюштиришни режалаштирганми?

Россия Европа мудофаа саноати компаниялари раҳбарларига суиқасд уюштиришни режалаштирганми?

Financial Times нашри манбаларига кўра, Европа разведка хизматлари Россия махсус хизматлари мудофаа саноати компаниялари раҳбарларига суиқасд уюштириш ҳаракатларини кучайтираётгани ҳақида огоҳлантирди. Украина учун қуроллар, дронлар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи Европа компаниялари раҳбарлари Россия махсус хизматларининг эҳтимолий нишонига айланган. Шу сабабли Европадаги бир қатор мудофаа компаниялари ўз топ-менежерларининг шахсий хавфсизлигини кучайтирмоқда.

Financial Times'нинг Европадаги бешта давлат разведка хизматлари вакилларига таяниб ёзишича, Украинадаги жанг майдонида вазиятнинг узоқ вақт давомида кескин ўзгармаётгани ва Россия иқтисодиётидаги қийинчиликлар фонида Кремл Европадаги қўпорувчилик ҳамда “гибрид амалиётлар” кўламини кенгайтиришга кўрсатма берган. Москванинг мақсади яқин ойларда Украинани қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатларга жиддий путур етказиш.

Нашр суҳбатлашган разведка ходимлари Кремл билан боғлиқ оператив ходимлар мудофаа саноати корхоналарининг бош директорлари ва бошқа юқори лавозимли ходимларини нишонга олаётганини билдирди. Айниқса, дронлар ёки уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи кичик компаниялар раҳбарлари хавф остида экани айтилмоқда.

Германия Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идораси (BfV) мамлакат мудофаа компаниялари ходимлари ва раҳбарияти билан алоқаларни сезиларли даражада кучайтирган. Идора уларга, жумладан, хусусий хавфсизлик компаниялари орқали шахсий қўриқлаш хизматларидан фойдаланишни тавсия қилмоқда.

Киритилди: 14:49 12.10.2026. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!