Бугун 26 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Эронга дронлар, озиқ-овқат ва дори-дармонларни юборишга тайёргарлик кўрмоқда

Россия Эронга дронлар, озиқ-овқат ва дори-дармонларни юборишга тайёргарлик кўрмоқда

Россия Ислом Республикасини Қўшма Штатлар ва Исроилга қарши урушда қўллаб-қувватлаш учун Эронга дронлар, дори-дармон ва озиқ-овқат юборишни бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Бу ҳақда The Financial Times (FT) хабар берди.

Таъкидланишича, Ғарб разведка маълумотларига кўра, Москва ва Теҳрон ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кўп ўтмай дронларни етказиб бериш бўйича махфий музокаралар олиб боришган.

Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар ва Исроил 28 февраль куни Эронга қарши ҳарбий операцияни бошлаб, бир нечта шаҳарларга ҳаво ҳужумларини уюштирдилар. Бунга жавобан Эрон Исроилга ракеталар отди ва Форс кўрфазидаги Америка ҳарбий базаларига ҳам ҳужум қилди. Вазият туфайли минтақадаги бир нечта давлатлар вақтинча ўз ҳаво майдонларини ёпиб қўйишди. Ўша куни Эроннинг Олий раҳбари Али Хоменей ҳаво ҳужумларида ҳалок бўлди.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!