Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Орбанни сайловлар арафасида очиқ қўллаб-қувватлади

Трамп Орбанни сайловлар арафасида очиқ қўллаб-қувватлади

Доналд Трамп Венгрияда 12 апрель куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан Виктор Орбанни очиқ тарзда қўллаб-қувватлади.

У ўз мурожаатида Орбанни «кучли ва таъсирли лидер» деб атаб, унинг «мамлакат манфаатлари учун курашаётгани, иқтисодиётни ҳимоя қилаётгани, янги иш ўринлари яратаётгани ва ноқонуний миграцияни тўхтатаётгани»ни таъкидлади.

Шунингдек, Трамп «Орбаннинг қайта сайланишини яна қўллаб-қувватлашидан фаҳрланишини» билдириб, сайловчиларга: «Венгрия, сайловга чиқинг ва Виктор Орбанга овоз беринг», дея мурожаат қилди. АҚШ президенти Орбан билан «охиригача бирга эканини» айтди ва сиёсатчини «ишончли иттифоқчи ва муваффақиятли сиёсатчи» деб атади.

Виктор Орбан Украинани мазкур сайловлар жараёнида мухолифат манфаатида аралашувда айбламоқда.

Киритилди: Бугун 15:00. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!