Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россия Эрондан Каспий денгизи конвенциясини 2026 йилда ратификация қилишини кутмоқда

Россия Эрондан Каспий денгизи конвенциясини 2026 йилда ратификация қилишини кутмоқда

Россия Эрондан Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенцияни 2026 йил августида Теҳронда бўлиб ўтадиган Каспий денгизи бўйи давлатлари саммити олдидан ратификация қилишини кутмоқда.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

Россия ТИВ раҳбари Эрон давлат телерадиокомпаниясига берган интервьюсида Каспий “бешлиги”нинг барча давлатлари Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилганини эслатди. "Кейинги ўринда фақат Эрон Ислом Республикаси турибди. Дунёда ва Евроосиёнинг ушбу қисмида содир бўлаётган жадал ва нотинч ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, ниҳоят, Каспий бўйи бўлмаган давлатларнинг минтақа ишларига аралашмаслик тамойилини мустаҳкамлаб олиш муҳим. Шунинг учун биз Теҳрон ушбу конвенсияни ратификация қилишига катта умид қиламиз", - дея таъкидлади Лавров.

Унинг таъкидлашича, “Эрон Каспийбўйи давлатларининг навбатдаги саммитини 2026 йил августида Теҳронда ўтказиш ташаббусини илгари сурди”. "Умид қиламанки, ушбу тадбир орқали конвенция ҳам халқаро ҳуқуқий, ҳам амалий жиҳатдан тўлиқ кучга киради", деди Россия ТИВ раҳбари.

Киритилди: Бугун 09:00. Ўқилди: 473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!