Россиянинг Болгариядаги элчиси Элеонора Митрофанова Софиядаги "Квадрат 500" Миллий галереясидаги кўргазмани "Қотил" ва "Бу ер Москва эмас, бу ер Европа" деган бақириқлар сабабли тарк этишга мажбур бўлди.
"Ozod Yevropa/Ozodlik" радиоси элчининг 6 март куни Ню-Ёрклик номаълум аёл рассомлар гуруҳи Гуэррилла Гирлс кўргазмасига ташрифи пайтида олинган видеони эълон қилди.
"Озодлик" радиосининг Болгария хизмати хабар беришича, Митрофанова ортидан "Қотил" сўзларини Натали Тодорова (шахси аниқланмаган) бақирган.
Шундан сўнг Митрофанова бошқа залга ўтади, қиз эса уни таъқиб қилишда давом этади. Унга бир нечта бошқа ташриф буюрувчилар қўшилиб, "Бу Москва эмас" деб ҳайқира бошлайдилар, натижада элчи кўргазмани тарк этишга мажбур бўлади.