Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия дронлари Херсонда кетаётган автобусга ҳужум қилди, қурбонлар бор

Россия дронлари Херсонда кетаётган автобусга ҳужум қилди, қурбонлар бор

Россия Қуролли кучлари Украинанинг Херсон чеккасида тинч аҳоли автобусини учувчисиз самолёт билан уриши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 16 киши яраланди.

Бу ҳақда Херсон вилояти давлат маъмурияти раҳбари Александр Прокудин Telegram’даги каналида маълум қилди.

"Одамлар иш билан кетаётган эди. Тўсатдан - портлаш содир бўлди. Россия қўшинлари Херсон чеккасида дрон билан автобусни атайлаб урди. Тахминан 50 ва 70 ёшли икки эркак ҳалок бўлди. Ҳозирда тегишли хизматлар қурбонларнинг шахсини аниқламоқда. Уларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман", деб ёзди у.

Прокудиннинг сўзларига кўра, 16 киши, жумладан, 10 аёл ва 6 эркак яраланган.

Айни пайтда тез ёрдам бригадаси оғир яраланган бир кишини қўшни вилоятга эвакуация қилган. Шунингдек, ҳаётий аъзоларидан оғир жароҳат олган тўрт нафар йўловчи ҳозирда реанимацияда.

Киритилди: 08:20 10.08.2025. Ўқилди: 1141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!