Бугун 23 февраль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия Донбассни эгалламоқда: қурбонлар бор

Россия Донбассни эгалламоқда: қурбонлар бор

Рус қўшинлари Донетск вилоятидаги Константиновкани авиабомбалар билан бомбардимон қилди. Камида икки киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Украина оммавий ахборот воситалари.

Ҳужумлар натижасида беш қаватли уйнинг кириш қисмларидан бири буткул вайрон бўлди. Таъкидланишича, вайроналар остида яна одамлар қолган бўлиши мумкин.

Донетск вилояти ҳарбий маъмурияти раиси маълум қилишича, Константиновка бугун эрталаб кўплаб ҳаво ҳужумларига дучор бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 10 та кўп қаватли уй, 21 та хусусий уй, 3 та саноат биноси, дўкон, 16 та гараж, 2 та электр узатиш линияси, 2 та газ қувури ва 9 та автомобиль шикастланган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Қуролли Кучлари 20 февраль куни Донетск вилоятидаги Константиновкага 4 марта ҳаво ҳужуми уюштирди ва артиллериядан ўққа тутди. 4 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, турар-жойлар, инфратузилма ва корхоналарга зарар етказилди.

Киритилди: 21:48 22.02.2025. Ўқилди: 1426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!