Бугун 23 февраль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Маск: "Путин мени сотиб олишга қодир эмас"

Маск: "Путин мени сотиб олишга қодир эмас"

Америкалик тадбиркор Илон Маск телевидения бошловчиси Роб Шмитт билан суҳбат чоғида уни Россия президенти Владимир Путиннинг агенти деб ҳисобловчилар устидан кулди.

"Одамлар мени Путиннинг ёлланган агенти дейишяпти. Мен эса айтаманки, у мени сотиб олишга қодир эмас," - деди миллиардер.

Бу сўзлар томошабинлар орасида қаттиқ кулги уйғотди, бошловчи эса "Маскнинг қиймати бутун Россиядан ҳам юқори," деб жавоб қайтарди.

Кеча, 21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Келажак технологиялари форумига ташрифи давомида Газпромбанкка Илон Маск билан ҳамкорлик ўрнатишни таклиф этди.

"Маск АҚШ давлат аппаратини ислоҳ қилишни тугатиб, фан билан шуғулланса, Россия компаниялари у билан ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин," - деди Путин.

Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида америкалик тадбиркор 2022 йил охиридан бошлаб Россия президенти билан мунтазам алоқада эканлиги ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлган.

Киритилди: 23:59 22.02.2025. Ўқилди: 2001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!